Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Ўрта Чирчиқ туманида томчилатиб суғоришда Испания технологияси қўлланилмоқда

30.07.2019
Тошкент вилояти пахтакорлари баҳорда 75 минг 190 гектар майдонга чигит қадаган эди. Қилинган самарали меҳнат эвазига ҳар гектар ердан тўлиқ кўчат ундириб олинди. Айни кунларда ғўза парвариши авжида. Вилоятда сувдан самарали фойдаланиш, уни тежаш мақсадида замонавий, янги технологиялар татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Националь агро продукт” фермер хўжалиги 48 гектар пахта майдонида томчилатиб суғоришни йўлга қўйган.

– Томчилатиб суғориш бўйича ўрнатилган технологияларни ўрганиб чиқдик, – дейди фермер Ҳамид Ғоипов. – Жумладан, Самарқанд вилояти Иштихон туманига бориб, шу технология ўрнатилган майдонларда суғориш қандай олиб борилаётгани билан танишдик. Мазкур технологияларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар мутахассислари билан мулоқот қилдик.

Таҳлиллар натижасида Испанияда ишлаб чиқарилган технологияни келтириб ўрнатдик. Унинг афзаллиги сув тортадиган насослари электр энергиясини тежайди, яъни бошқа насосларга қараганда кам сарф қилади.

Ер ости сув сатҳи яқин, зах, тупроқ унумдорлиги паст ҳисобланган ҳудудда томчилатиб суғориш технология жорий этилгани бежиз эмас. Ўтган йиллар давомида мазкур экин майдонини зарарли ҳашаротлар, бегона ўт босган. Ғўза турли касалликларга чалинган.

Суғоришнинг янгича усулида агротехник тадбирларнинг муддатида олиб борилиши натижасида бу йилги ҳосилнинг чўғи чакки эмас.

Фермер келгуси йилдан томчилатиб суғориш усули қўлланиладиган экин майдонларини кенгайтиришни мўлжалламоқда.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 953