Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Тошкент вилояти ҳокими ва “DIAN ENERGY Ltd.” компанияси билан меморандум имзолади

Тошкент вилояти ҳокими ва “DIAN ENERGY Ltd.” компанияси билан меморандум имзолади
06.09.2018

Тошкент вилояти ҳокими ва “DIAN ENERGY Ltd.” Компанияси (Лондон, Буюк Британия) билан Тошкент вилояти ҳудудида пахта толасини қайта ишлаш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш бўйича учрашув

Тошкент вилояти ҳокими ва “DIAN ENERGY Ltd.” Компанияси 2018 йил 5 сентябрда Тошкент вилоятида пахта толасини қайта ишлаш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.

Ҳорижий томон эътиборини Тошкент вилояти ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, пахта толасини қайта ишлашга ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаолияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилди.

Ҳорижий меҳмонлар томонидан замонавий технологиялар асосида йилига 10 минг тонна пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқариш имкониятини берувчи “Mustaqillikning 5 yilligi yangi yo’l paxta tozalash zavodi” негизида “DIAN ТЕХ” қўшма корхонасини ташкил этиш таклифи берилди.

Шу билан бирга, ҳорижий ҳамкорлар томонидан:

- халқаро молия институтларидан кредит олишда инвестицияларни жалб этиш, шунингдек кредит беришга кўмаклашиш;

- пахта етиштириш учун ер ресурсларини ривожлантиришда иштирок этишга тайёрликлари билдирилди.

Тошкент вилояти ҳокими пахта етиштириш учун Тошкент вилоятида қўшма корхонага ерни ажратишни ҳисобга олган ҳолда агрокластерни ташкил этишни таклиф қилди.

Муҳокамалар натижасида томонлар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1195