Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Тошкент вилояти ҳокимияти ва “Татаристон савдо уйи” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент вилояти ҳокимияти ва “Татаристон савдо уйи” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди
25.05.2018

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Татаристон савдо уйи” АЖ (Татаристон Республикаси) билан учрашувда Татаристон Республикасининг нефт-кимё, муҳандислик, фармацевтика ва бошқа соҳалардаги маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистон кимё саноати республиканинг стратегик тармоқларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллайди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кимё саноати ўз маҳсулотини икки баробарга оширди. Ўсиш тенденцияси йилига 7% ни ташкил этади.

Уй кимёвий моддаларидан газ кимёсига, шунингдек, синтетик толаларни, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг янги йўналишлари мавжуд. Бунда 130 дан ортиқ мамлакатга 30 дан ортиқ турдаги маҳсулотни экспорт қилишни ўз ичига олади.

Бугунги кунда Ўзбекистон кимё саноати экспорт салоҳиятининг сезиларли даражада ошгани кузатилди.

Нефт-кимё маҳсулотлари, машинасозлик маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа тармоқлари маҳсулотларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш зарурияти билдирилди.

Учрашув давомида “Татаристон савдо уйи” АЖ томонидан Тошкент вилояти ҳудудида “Татаристон савдо уйи”ни ташкил этиш, Тошкент вилояти ҳокими томонидан ҳам Татаристон Республикаси ҳудудида “Ўзбекистон савдо уйи”ни ташкил этиш таклифи берилди.

Томонларнинг муҳокамаси якунлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимияти ва “Татаристон савдо уйи” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1170