Сўровнома
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар
Минск ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

Айни пайтда мамлакатимиз раҳбари Белорусь Республикасида бўлиб турибди. Ташриф муносабати билан у ерда Ўзбекистон Республикаси маданияти кунлари ўтказилмоқда. Ташриф доирасида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Белорусь Республикасининг Минск вилояти маъмурияти ўртасида ижтимоий соҳадаги ҳамкорликка бағишланган ўзаро битим имзоланди.
Белорусь Республикаси Минск вилояти маъмурияти томонидан вилоят ижроия комитети раисининг ўринбосари Николай Рогащук, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳоким ўринбосари Жамшид Абдусаломов имзолаган мазкур битим 12 банддан иборат бўлиб, унда ҳар икки вилоят яқин йилларда таълим, фан-техника, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм каби соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириши ҳақида сўз боради.

Хусусан, қўшма фестиваллар, танловлар, театр жамоаларининг гастрол сафарлари, туризм тарғиботини кучайтириш мақсадида, ОАВ вакилларини жалб қилиш, врачлар малакасини ошириш, таълим каби йўналишларда мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилади.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги
-
-
933