Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Ўрта Чирчиқ тумани 1-сонли умумтаълим мактаби ва Ўрта-Чирчиқ ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежига Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингнинг ташрифи

Ўрта Чирчиқ тумани 1-сонли умумтаълим мактаби ва Ўрта-Чирчиқ ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежига Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингнинг ташрифи
11.05.2017
2017 йил 28-апрель ва 5 май кунлари Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг Ўрта Чирчиқ тумани 1-сонли умумтаълим мактаби ва Ўрта-Чирчиқ ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежига ташриф қилди.
Ташриф тадбирида Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингни Тошкент вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Тошпўлатов, вилояти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б.Ахмедов, ўринбосари А.Халдарбеков, коллежнинг немис тили фани ўқитувчиси Мирзабоева Нафиса ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани 1-сонли умумтаълим мактаби директори Ли Наталия ва бошқарма бошлиғи Н.Рўзиқуловлар кутиб олишди.
Шундан сўнг, меҳмон тўғри ҳар бир таълим масканининг фаоллар залига кирди. Фаоллар залида коллеж ва мактабнинг ўқувчи ёшлари томонидан немис тилида саҳна кўринишлари (оппоғойнинг саҳна кўриниши, немис тилида қўшиқ, қўғирчоқ театри) намойиш этилди. Ушбу жараёнда коллежнинг 12 нафар мактабнинг 5 нафар немис тилини биладиган ўқувчилар иштирок этишди.
Элчи томонидан Ўзбекистон-Германиянинг 25 йиллик давомидаги ҳамкорлиги ва борада Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Шундан сўнг, коллеж ўқувчиси Камолова Роҳила “Немис ёшларининг ҳозирги кундаги қизиқишлари кўпроқ нимада?” деб савол берди. Жавоб: Элчи томонидан бизнинг ёшлар дея “асосан ахборот технологиялари соҳасига ва турли хил техникаларга катта қизиқиши”ни таъкидланди.
Элчи Найтхарт Хёфер-Виссинг талабаларга ва коллеж жамоаси ва умумтаълим мактаб жамоаларига бўлиб ўтган самимий мулоқот учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Ёшларнинг Германияга оид, ўзаро алоқалар, тажриба алмашишлар борасидаги саволларига батафсил жавоб бериб, шу ўринда Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлигимиз ҳамда осойишталигимизни алоҳида эътироф этди.
Элчи яна, “учрашув ва суҳбатлардан аён бўлдики, Ўзбекистонлик ёшларнинг Германия давлатига бўлган эътибори ўзгачалиги маълум бўлди. Бундан ташқари, Немис тилини ўрганаётган йигит-қизларнинг фикрлашлари Ўзбекистоннинг келажаги ишончли қўлларда эканлигидан далолат беради” деб таъкидлади.
Таълим муассасаларининг кутубхоналарига Элчи томонидан немис тили фанини янада ривожланиши, бойитиш мақсадида бир қанча адабиётлар ва китоблар совға қилишди.
Ушбу тадбирдан сўнг кофе брекга таклиф этилиб, меҳмонимизни кейинги манзилга кузатилди.


Манба: Тошкент вилоят ҳокимлиги

  • 1195