Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги илк АЁҚШини ишга туширди

Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги илк АЁҚШини ишга туширди
18.07.2019

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида, Тошкент — Нурафшон йўлида бунёд этилган мазкур АЁҚШ фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, «Татнефть» компанияси масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Компаниянинг мамлакатдаги илк шохобчасида «ТАНЕКО» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқарилган «Аи-95«, «Аи-92« русумли автобензинлар ва дизел ёнилғиси, Ўзбекистон нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган «Аи-80« русумли автобензин, шунингдек, метан маҳсулотини сотиш режалаштирилмоқда.

Ҳайдовчи ва йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида замонавий кутиш зали, савдо маркази қурилиб, автомобилларни ювиш, шиналарини дамлаш учун автоматлаштирилган технологик қурилма ўрнатилган.

«Татнефть» компанияси келгусида мамлакатдаги чакана савдо тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Барча тармоқлар Россиядаги етакчи компаниялар, жумладан, «ТАНЕКО» нефтни қайта ишлаш комплексининг юқори сифатли ёнилғиси билан таъминланади.


Манба: ЎзА

  • 1063