Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Польша элчиси билан учрашув

05.02.2018
Ўзбекистон билан Польша ҳамкорлик ўрнатмоқда. Тошкент вилоятига Польша инвестиция киритиш мақсадида келишув учрашувини ўтказди.
Польша элчиси билан учрашув даврда икки томонлама Иқтисодий ва инвестицион лойиҳалар савдо саноат, маданият, туризм масалаларда музокаралар олиб борилди. Икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш, айниқса вилоятнинг инвестициявий муҳитини яхшилаш учун турли хил соҳа инвесторларини вилоятга кенг жалб қилиш мақсадида суҳбатлашиб олинди.
Шунингдек, Туризм соҳасида Польша мамлакатидан Туристик турларини ташкил этиш белгилаб олинди. Польша мамлакатининг Варшава шаҳрида Тошкент вилояти билан ҳамкорликда Ўзбекистон савдо уйини мақсадли режа асосида очиш масаласи юзасидан келишув белгиланди. Шу билан бирга Польша элчиси вилоятимиздаги Польяк аскарларининг қабрларини ободонлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор беришини таъкидлади. 


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1195