Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Оҳангарон туманида янги завод қурилади

Оҳангарон туманида янги завод қурилади
22.10.2019
2019 йилнинг 22 октябрь куни Хитойнинг “TOSHKENT CONCH CEMENT” МЧЖ хорижий корхонаси билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик МЕМОРАНДУМИ имзоланди.

Меморандумнинг асосий мазмуни Оҳангарон тумани “Қизилой” МФЙ ҳудудида йилига 2,2 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводни қуришга қаратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига амалга оширилиши режалаштирилди.

Лойиҳа ишга тушиши натижасида 350 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 960