Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Жанубий Корея Республикасининг Чунгнам университети профессори Хюн-Ук Ан Тошкент давлат аграр университетига ташриф буюрди

Жанубий Корея Республикасининг Чунгнам  университети профессори Хюн-Ук Ан Тошкент давлат аграр университетига ташриф буюрди
24.09.2019
Жанубий Корея Республикасининг Чунгнам университети Қишлоқ хўжалиги факультети профессори Хюн-Ук Ан бошчилигидаги делегация Тошкент давлат аграр университети фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.
Делегация аъзолари “Агробиология“, "Ипакчилик ва тутчилик" ҳамда "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” факультети ўқув лабораториялари, амалиёт дарслари билан яқиндан танишиб, университетда ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги саноати соҳаси талабларига тўлиқ жавоб берувчи асбоб-ускуналар ва илмий материаллар ҳақида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан фикр алмашишди.
Ташкил этилган таништирув тур мобайнида қир, адир ва сув танқислиги бўлган зоналарда мева кўчатлари ва дарахтлари суғорилишининг Япония технологияларини андоза сифатида қўллаган ҳолда амалга оширилаётган инновацион усуллар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 939