Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Истиқболли лойиҳалар амалиёти

11.08.2016
Жорий йилнинг 11 август куни Вилоят ҳокимлигида Корея Республикаси текстил саноати федерацияси ва Янгван корпорацияси раиси Сунг Ки Хак билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш йўналишига хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят мутасаддилари бугунги кунда Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабатлари олий даражада юксалиб бораётганини, хусусан, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик мунтазамлик касб этиб, ўзаро манфаатдорлик асосида ривожланаётгани ва мамлакатимиз халқлари манфаатларига хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Шунингдек, вилоятимиздаги қулай инвестиция муҳит, замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун турли хил ресурсларнинг мавжудлиги, бу ердаги ривожланган инфратузилма вилоят инвестицион салоҳиятининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатаётгани хусусида сўз юритилди.
Дарҳақиқат, 1991 йилда вилоятда бор-йўғи 3 та қўшма корхона мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, қарийб 540 дан ортиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Эътиборли жиҳати, ушбу корхоналарнинг 39 таси Жанубий Корея давлатининг капитали асосида барпо этилган.
Жорий йилнинг март ойида "Ўзбекенгилсаноат" АЖ ҳамда Янгван корпорацияси ҳамкорлиги доирасида Сунг Ки Хак раҳбарлигидаги корпорация делегацияси юртимизда бўлиб, вилоятимизнинг Бўка туманида тайёр тикув маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолади.
Бўка туманининг саноат салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудудий экспорт потенциалини оширишга хизмат қилувчи мазкур лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шу билан бирга, у рўёбга чиққач, 600 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Якунда, бундай учрашувлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаши ва режалаштирилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

DSC_0079.jpg

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 2558