Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

"Invest in Tashkent Region" халқаро инвестицион форумида муҳим келишувларга эришилди

"Invest in Tashkent Region" халқаро инвестицион форумида муҳим келишувларга эришилди
25.10.2019
Халқаро форум доирасида хорижлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, тиббиёт каби қатор йўналишлар бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Лайнер" дам олиш масканида хорижлик ҳамкорлар билан эришилган келишувлар юзасидан дастлабки ҳужжатлар имзоланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, хорижлик инвесторлар билан қиймати 700 миллион долларни ташкил этувчи 15 га яқин йирик лойиҳалар бўйича ҳужжат имзоланди.

Жумладан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг "Dongil construction" компанияси ўртасида лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этувчи замонавий кўп тармоқли шаҳарча барпо этишга келишилди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 945