Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари Пискент туманида

21.09.2019
Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашди – Пискентда электрон техника воситаларини ишлаб чиқарадиган йирик технопарк қурилиши мумкин
Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яқин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди.
Ўз навбатида, нуфузли Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиқболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар лойиҳа истиқболи учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инсрафструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди. Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги ўрни яратилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 897