Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Франциялик мутахассислар Бўстонлиқда

Франциялик мутахассислар Бўстонлиқда
08.04.2019
Тошкент вилоятига 2017 йилда 72 мингдан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2021 йилга бориб вилоятда бу кўрсатгич 150 мингга етиши, ўз навбатида минтақада туристик хизматлар экспорти 100 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти хабар қилмоқда. Хабарда қайд этилишича, вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 5 декабрдаги "Чорвоқ" эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар ривожида муҳим дастуриламал вазифасини ўтаётир.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, айни пайтга қадар ҳукуматнинг тегишли қарори билан "Чорвоқ" эркин туристик зонасининг чегараси, эркин туристик зонани янада ривожлантириш концепцияси, Устави, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган. "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси" фаолияти йўлга қўйилган.

Айни пайтда бу ерда Президентимизнинг юқорида қайд этилган фармони ижросини таъминлаш, хусусан халқаро маслаҳатчиларини жалб қилган ҳолда эркин туристик зонанинг бош режаси ва ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу борада Франциянинг “Geode”, “Orex Loisirs”, “Патриарх”, “Эпод” ва “CDA Management” каби етакчи компанияси мутахассислари томонидан Белдирсой, Чимён ва Нанай ҳудудида ўрганиш ва текширув ишлари ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, Француз компаниялари консорциуми жорий йил май ойига қадар мазкур ҳудудларнинг туризмни ривожлантиришга оид бош режасини ишлаб чиқишни якунлайди. Ўз навбатида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси Дирекцияси” Давлат унитар корхонаси томонидан ҳорижий ва маҳаллий инвесторларга Чорвоқ кўли шарқий қирғоғи ва Чимён — Белдирсой ҳудудларида қишки ва ёзги спорт иншоотлари, сув парклари, экотуризм ёки алпинизмни ривожлантириш марказлари, замонавий меҳмонхона комплекслари, дам олиш масканлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа туристик объектлар, шунингдек, замонавий муҳандислик иншоотлари лойиҳаларни тақдим этилади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1250