Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Халқаро инвестицион форумда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди

Халқаро инвестицион форумда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди
28.10.2019
Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Хусусан, хорижлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, тиббиёт, логистика каби қатор йўналишлар бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг “Dongil construction” компанияси ўртасида лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этувчи замонавий кўп тармоқли шаҳарча барпо этиш, Хитойнинг “Phoenix international wisdom technology investmen” компанияси билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ўртасида лойиҳа қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи мамлакатимиздаги илк ақлли шаҳар - “Smart Sity” қурилиши лойиҳаси доирасида муҳим келишувларга эришилди.

Форум доирасида шунингдек, Эрон, Филиппин, Туркия, Германия, Россия каби қатор давлатлардан келган инвесторлар билан қатор йўналишларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилиб, келишувга доир ҳужжатлар имзоланди.

Халқаро инвенстицион форум бугун – 26 октябрь куни ўз ишини давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, форум иштирокчилари бугун вилоят ҳудудидаги йирик корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва инвестицион салоҳияти билан танишади.

Шунингдек, хорижлик меҳмонларнинг вилоятдаги туристик марказлар, зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга ташрифлари амалга оширилади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1037