Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Белорус делегацияси Тошкент вилоятига ташриф буюрди

Белорус делегацияси Тошкент вилоятига ташриф буюрди
13.09.2018
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Белорус Республикаси Минск вилояти ижроия қўмитаси раиси Исоченко Анатолий Михайлович бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти ҳокимиятига ташриф буюрди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳокими Ибрагимов Ғуломжон Иномович, вилоятнинг инвестициялар бўйича ўринбосари ҳамда ҳокимлик мутасадди вакиллари иштирок этди.Томонлар ўртасида ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик принципларига риоя қилган ҳолда инвестиция, иқтисодиёт ва савдо, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан битим имзоланди.
Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И.Ибрагимов вилоятга келгусида қурилиши режалаштирилган бир қатор янги замонавий бинолар барпо этилиши, уларда кўплаб ҳар хил турдаги қурилиш материаллари ишлатилиши шулар жумласидан шу билан бирга Белорус давлати ёғоч мебель ишлаб чиқариш соҳасида ривожланганлиги ҳамда ушбу соҳада ҳамкорлик қилиш борасида ҳам келишиб олинди. Шунингдек Белорус чорвачилик соҳасида жумладан зотли қорамолларни кўпайтиришни йўлга қўйиш юзасидан тегишли мутахассислар билан тажрибалар алмашиниш ҳамда Белорус илмий изланиш марказлари тажрибасидан фойдаланиб вилоятда "Илмий марказ" очиш таклифлари берилди.
Музокаралар сўнгида Тошкент вилояти ҳокими ва Минск вилояти ижроия қўмитаси раиси икки мамлакат томонидан билдирилган ўзаро ҳурмат сифатида бир-бирларига миллийликни ифода этувчи эсдалик совғалари топширдилар. Белорус делегацияси вакиллари 12-15 сентябрь кунлари давомида Тошкент вилоятининг бир қанча иқтисодий-инвестицион муҳит шаклланганлиги, туризм ва қишлоқ хўжалик объектлари, жумладан, пахта, балиқчилик, картошка ва бошқа йўналишларга оид фермер хўжаликлари, иссиқхоналарнинг фаолияти билан танишиши, шунингдек, Амир Темур номидаги давлат музейига саёҳат уюштирилиши кўзда тутилган.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1200