Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Оҳангаронда янги корхона ишга тушади

Оҳангаронда янги корхона ишга тушади
01.08.2019
Оҳангарон шаҳри саноат ҳудудида "Run tong metall industrial" МЧЖ ХК фаолият бошлаши кутилмоқда. "Jiangsu Huai Ye technology Development Co.Ltd" (Хитой) томонидан 2019 йил сентябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган корхона энергиятежамкор технологиялар асосида йилига 180 минг тонна арматура ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Айни дамда корхонада қурилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида Оҳангарон шаҳри аҳолиси учун 300 та янги иш ўринлари яратилади.
Ҳозирги кунда корхона томонидан 38 млн. долларга яқин хорижий инвестиция ўзлаштирилмоқда.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 930