Сўровнома
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар
Оҳангаронда цемент заводинининг иккинчи босқичи ишга тушиши кутилмоқда

Вилоят ҳокими Рустам Холматов ва унинг инвестициялар масалалари буйича ўринбосари Жамшид Абдусаламов “Eurocement group” холдинг компанияси катта ижрочи вице-Президенти Михаил Скороход, “Ахангаранцемент” АЖ бош директори Геннадий Куликов ҳамда баённома ва алоқа раҳбари Дмитрий Сапронов билан учрашди.
Учрашув давомида Оҳангарон шаҳрида цемент заводининг иккинчи босқичини қуриш масалалари муҳокама қилинди. Янги цемент ишлаб чиқариш фабрикасини табиий газ ва электр тармоқлари билан таъминлаш борасида фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Ахангаранцемент” АЖда 1200 киши меҳнат қилади. Янги лойиҳанинг ишга туширилиши билан яна қўшимча 250 та иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 5 миллион тонна цементга етади.
Цемент заводининг иккинчи босқичининг очилиши жорий йилнинг учинчи чорагида режалаштирилган.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
1084