Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Тошкент давлат аграр университети ва Туркиянинг Карабук университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

22.10.2019
Тошкент давлат аграр университети ва Туркиянинг Карабук университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Тошкент давлат аграр университети ҳалқаро хамкорлик масалалари бўйича проректори А.Абдувасиков бошчилигидаги делегация Туркия Республикасининг Карабук университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Карабук университети ректори Рафиқ Пўлат билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув сўнгида университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Шунингдек, делегация аъзолари Карабук университетининг Ўрмончилик факультети ўқув жараёни ва илмий фаолияти билан танишишди. Жараёнда мазкур факультет жамоаси билан келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари юзасидан келишиб олинди.

Жорий ташриф давомида университетнинг Ўрмончилик ва Туризм факультетлари амалиёт базалари билан ўзаро тажриба ҳам алмашилди. 


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 1198