Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Навбатдаги замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси "Ангрен" ЭИЗнинг ҳудудида тантанали равишда очилди

12.09.2018

2018 йил 31 август куни “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида кенг кўламдаги йўналишларга мўлжалланган металл конструкцияларини ишлаб чиқариш учун “Dal Heavy Industries” ЧК МЧЖнинг ишлаб чиқариш комплекси тантанали очилди.

Лойиҳа "Ангрен" ЭИЗ директори ҳамда турк компанияси “Dal Teknik Makina” ўртасида имзоланган меморандум асосида умумий қиймати $ 10,7 млн.ни ташкил этиб, 200 янги иш ўринлари яратилди. Металл конструкцияларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннани ташкил этади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Оҳангарон ҳокими ва "Ангрен" ЭИЗ дирекцияси ишлаб чиқариш зали очди ва катта муваффақиятлар тилади.


Манба: "Ангрен" ЭИЗ

  • 1414