Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

IUT ва “Ангрен” МИЗ англашув меморандуми имзоладилар

21.10.2016
20-октябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва “Ангрен” махсус индустриал зонаси дирекцияси ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Меморандумни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов ва ““Ангрен” махсус индустриал зонаси дирекцияси раҳбари Сохиб Саифназаров имзолашди. Томонлар меморандум доирасида тўрт йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Ангрен” махсус индустриал зонаси дирекцияси ҳамкорликда иқтидорли талабалар учун грантлар дастурини туширишлари мумкин. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Ангрен” МИЗ университет талабаларини жалб этган ҳолда зонада фаолият юритаётган корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва тарғиб этишга йўналтирилган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда кейинчалик янада такомиллаштиришга, талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга келишиб олишди. Томонлар шунингдек, “Ангрен” МИЗда фаолият юритувчи корхоналарда инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, мобил банкинг ва интернетни ривожлантириш йўналишларида инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишади. Икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир йўналиши сифатида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини комплекс татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича “Ангрен” МИЗ дирекция ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш йўналишини кўрсатиш мумкин. Ўқитиш дастури мазкур соҳадаги етакчи мутахассис-амалиётчилар орасидан танлаб олинган тажрибали маърузачи ва мураббийларни жалб этган ҳолда ташкиллаштирилади. Ўқув дастури, шунингдек, тизимли таҳлил кўникмаларини, IT-лойиҳаларини татбиқ этиш ҳамда ахборот тизимларини лойиҳалаштиришда муддат ва ресурс чекловларини инобатга олиш малакасини шакллантиришга қаратилган.


Манба: sizangren.uz

  • 1364