Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

Қибрай тумани ривожланиш стратегияси

18.01.2016

2015-2024 йиллар учун мўлжалланган Тошкент вилояти Қибрай туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси (Стратегия) Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури кўмаги асосида тайёрланган.

Мазкур Стратегия статистик маълумотлар таҳлили, туман маъмурияти, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари ҳамда маҳаллалар билан ташкил этилган муҳокамалар натижалари асосида ишлаб чиқилган.

Таклиф этилган Стратегиядан кутилган асосий мақсад Қибрай туманини қисқа-муддатли ривожланиш истиқболлари, мақсадлари ва вазифаларини шакллантириш ва белгиланган мақсадларга давлат дастурлари, ҳалқаро донорлар ва туманда мавжуд ресурслар ёрдамида мақсадли эришишдан иборат.

Стратегияни биринчи қисмида Қибрай туманининг уч қисмдан иборат статистик кўрсатичлари (жамият, иқтисод ва атроф-муҳит) таҳлил қилинди.

Иккинчи қисмида Қибрай туманини ривожлантиришда унинг афзал жиҳатлари, камчиликлари, имкониятлари ва ҳавф-ҳатарлари таҳлили олиб борилди.

Учинчи қисмида Қибрай туманининг 2015-2024 йилларга мўлжалланган ривожланиш истқиболлари, мақсадлари ва вазифалари ишлаб чиқилди.

Тўртинчи қисмида Стратегияни амалга ошириш учун чора-тадбирлар наъмунавий рўйҳати ва формати таклиф қилинди.

Бешинчи қисмида Стратегияни ижросини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими атрофлича кўриб чиқилади.

Мазкур Стратегия ҳудудий режалаштириш бўйича ҳалқаро мутахассис Альгирдас Петкявичус (Латвия) томонидан ишлаб чиқилди.

Қибрай тумуни ривожланиш стратегияси бўйича таклиф ва тавсиялар қуйидаги электрон манзилга жўнатилиши мумкин: apetkevicius@policy-consultant.eu; oybek.yuldashev@undp.org.


  • 1938