Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

“Foshan Shangfa Stainless Steel Co. Ltd.” Хитой компанияси делегацияси “Ангрен” ЭИЗга ташриф буюрди.

10.07.2018

2018 йил 9 июлда “Ангрен” ЭИЗ Дирекцияси “Foshan Shangfa Stainless Steel Co. Ltd.” (ХҲР) компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида меҳмонларга “Ангрен” ЭИЗ фаолияти ҳақида, “Ангрен” ЭИЗ ҳудудида инвесторлар учун яратилган инвестицион муҳит, ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмаси тўғрисидаги тақдимот тақдим этилди.

Шунингдек, Дирекция билан ҳамкорликни ўрнатиш ва “Ангрен” ЭИЗда зангламайдиган металл ва никел қопламали қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.


Манба: "Ангрен" ЭИЗ

  • 1322