Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалар, тадбирлар, семинар тренинглар

ЧИРЧИҚ ШАҲРИГА ЖАҲОН БАНКИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТАШРИФ БУЮРДИ

21.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306- сон қарорига асосан Чирчиқ шаҳридаги "Юбилейная" қозонхонасини Жаҳон банкидан ажратиладиган 16,2 млн. доллар кредит ҳисобига модернизация ва реконструкция қилиниши белгиланган. Ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида 15 октябрь куни жаҳон банкининг делегация аъзолари Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф чоғида 1-кичик ноҳияда жойлашган 13 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимининг ҳолати билан яқиндан танишиб чиқдилар. Ташриф давомида Чирчиқ шаҳар ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо ишлари бўйича ўринбосари Б. Тургунбоев билан 1 босқичда амалга ошириладиган ишлар ҳамда тиклаш ва қурилиши монтаж ишлари бўйича қизғин муҳокама олиб борилди. Муҳокама натижасига кўра аҳолига қулайлик яратиш ва шаҳар иссиқлик манбаи самарадорлигини ошириш мақсадида иш режасини белгилаб олишга мувафақ бўлдилар.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1172